Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қуръон ўқиётганимда кўп ҳолларда вақф қилиш мумкин бўлган белгиларга келгунча нафасим етмай қолади. Нафас етмай қоладиган ҳолда енгилгина нафас олиб давом этиш мумкинми? Ёки бир нафасда ўқиш шарт қилинганми? Сиздек илм-маърифат булоғи шайх-ул ислом билан ҳамзамон қилган Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлиги ва буюклиги қадар ҳамду сано бўлсин!
Қори тиловат асносида хоҳлаган жойда тўхтаб нафас олиб, хоҳлаган жойидан бошлаб кетиши мумкин эмас. Бу борада кўпроқ маънога қаралади. Шунинг учун қори вақф ва ибтидо илмини билиши шарт. Аслида Қуръони Карим етук устоздан ўрганилади. Унда қаерда вақф ва ибтидо қилишни ҳам, одатда, ўша устоз таълим беради. Сизнинг ҳолатингизда замонамизнинг машҳур Маҳмуд Халил Ҳусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий каби қориларининг аудиоларини кўп эшитиб ўрганишлик тавсия қилинади.