Ассалому алайкум! “Қуръонни тадаббурсиз ўқиса ажр олмайди” деб эшитганман. Тажвид билан ўқий оламан, аммо маъноларига тушунмайман. Рамазонда Қуръонни хатм қилмоқчи эдим. Ўзимга зиён қилиб қўймайманми? Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Тадаббур қилиб ўқиган даражасида бўлмасада, оғзингиздан чиққан ҳар бир оятга ажр оласиз. Валлоҳу аълам!