Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен уч йилдан ошди янги уй қуриб ота-онам фарзандларим билан кўчиб чиққанман. Эски ота ховлимга ижарачи қўйганмиз. Шу йилгача сотиш ниятимиз бўлмаган. Ҳозирга келиб ота-онам “мабодо заруратин бўлса ховлини сотиб ишлатавергин” дейишди. Лекин жудаям зарурат туғулмаса сотиш ниятим йўқ. Мен шу ота ховлимни закотга ҳисоблайманми? Агар ҳисоблашим керак бўлса тартиби қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Закотга ҳисобламайсиз. Лекин бошқа пулингиз бўлмай фақат шугина уйингиз бўлса ҳам зиммангизга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!