Ассалому алайкум! Саволимга жавоб ёзганингиз учун раҳмат, аммо саволимдаги бир жиҳатга эътибор беришингизни сўрардим, «Қаттиқ чарчаш туфайли ухлаб қолганимда, тишим қонаб, қоннинг маълум қисми ичимга кетиб қолади. Қаттиқ уйқуда бўлганим учун буни сезмайман». Илтимос, ушбу ҳолатга чуқурроқ изоҳ берсангиз, рўзадор уйғоқ ҳолатида ҳалқумга қон кетиб қолса рўза бузилади? Аммо уйқу ҳолатида инсон ўзини бошқара олмайдику? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу билан рўза очилади. Ухламасангиз бу ҳолат содир бўлмаса, ухламасликка ҳаракат қилинг. Агар ухлаб қолсангизу шу ҳолат рўй берса, рўзанинг қазосини тутинг. Рўзангиз очилгани учун сизга гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!