Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар-2

00:00 / 29.09.2010 | eski savollar | 2183
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: 1. Бизга маълимки, намозда сажда қилганда доуни коъпайтириш ҳақида коъплаб ҳадислар келган. Лекин саждада бундай дуоларни қилмоқлик намозга инсоннинг гаплари аралашиб қолишига олиб келмайдими ? Аҳир намозга намоздан ташқари боълган амаллар аралашиши мумкин эмаску ? Лекин “Ҳадис ва ҳаёт” нинг намозга оид жузларида намозда сажда қилганларида Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.w нинг оъқиган доулари келтирилган ? Тушунтириб берсангиз Ҳазрат ? 2. Юқоридагидан келиб чиққан ҳолда, намозда сажда қилганда оъз тилимизда ҳам дуо қилсак боъладими ? 3. Жума намозида имом икки ҳутба орасида бир оз сукут сақлаб жим туради. Биламизки бу – суннат. Лекин ушбу – икки ҳутба орасидаги жимликда айрим инсонларнинг турли дуолар қилаётганини гувоҳи боъламан. Ушбу ҳолат юзасидан изоҳ излаб “Ҳадис ва ҳаёт” нинг намозга оид жузларини ва “Кифоя” нинг намозга оид бобларини коъриб чиқдим. Лекин жавобини топа олмадим. Шунинг учун сизга мурожаат қилмоқликка қарор қилдим. Ҳазрат, ҳанафий мазҳаби боъйича икки ҳутба орасида қандай амаллар қилинмоғи қабул қилинган ? 4. Ҳазрат, ҳанафий мазҳаби боъйича икки ҳутба орасида қандай дуоларни оъқимоқлик қабул қилинган ? Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 5. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 7-жузи, 12-боб "Суннат қилинган намозлар ҳақида", “Кусуф намозининг турлари”, 41-бетда Кусуф намозини оъқишнинг бир неча турларини келтиргансиз ва "Ҳар ким оъз мазҳабида танланган турини оъқиса, афзал боълади" - деб ёзгансиз, лекин ҳанафий мазҳаби боъйича қайси тури қабул қилинганлигини айтилмаган. Ҳазрат, ҳанафий мазҳаби боъйича Кусуф намозини қай тарзда оъқимоқлик қабул қилинган ? 6. Ҳазрат, ҳанафий мазҳаби боъйича Ҳусуф намозини қай тарзда оъқимоқлик қабул қилинган ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўзи тушунарли бўлиб турган нарсанинг нимасини тушунтиради? Расулуллоҳ алайҳиссалом қилган дуоларни қилиш керак экан-да! 2. Намозда арабчадан бошқа тилда дуо қилиш мумкин эмас. Фақиҳлар, фақатгина билмайдиган одамга ўрганиб олгунча рухсат дейишган. 3. Ҳеч нарса қабул қилинмаган. Агар биров дуо қилмоқчи бўлса, ўзининг иши. 4. Ҳеч нарса қабул қилинмаган. Агар биров дуо қилмоқчи бўлса, ўзининг ишиБу икки намоз ҳақида ҳанафий фиқҳ китобларимизда қуйидагилар айтилган:КУСУФ ВА ХУСУФҚуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Ўша намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади.Имом Абу Довуд, Насаий ва ал-Ҳокимлар Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икки ракъат намоз ўқидилар. Икковларида қиёмни узоқ қилдилар. Сўнг қуёш очилганда қайтдилар ва «Албатта, булар оят-белгилардир. Аллоҳ таоло улар билан бандаларини қўрқитади. Қачон уларни кўрсангиз, энг яқиндаги ўқиган фарз намозингиз каби намоз ўқинг».Камол ибн Ҳумом «ўшанда Бомдод намозидан кейин, қуёш икки найза бўйи кўтарилганда тутилган эди» деган. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз У зотнинг овозларини эшитмадик».Сунан эгалари ривоят қилган.Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузи жамоат намозларида қироат махфий бўлади.Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. Бас, у зотнинг қироатларини биринчи ракъатда «Бақара» сурасига, иккинчисида эса, «Оли Имрон»га тахмин қилдим», деганлар».Абу Довуд ривоят қилган.Қироат махфий бўлганидан қайси сурани қироат қилингани билиб бўлмаган. Шу билан бирга, қироат узоқ бўлгани ҳам билиниб турибди.Сўнгра то қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилганлар.Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу Аллоҳ юборадиган оятлар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун бўлмайди. Лекин, Аллоҳ уларни бандаларини қўрқитиш учун юборади. Бас, улардан бир нарсани кўрсангиз, Аллоҳга зикр ва дуо қилишга, истиғфор айтишга шошилинг», дедилар».Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Бу намозда жумага ўхшаган хутба қилинмайди. Чунки Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишга амр қилганлар. Хутба қилишга амр қилмаганлар.Агар имом ҳозир бўлмаса худди хусуфдаги каби якка якка ўқийдилар. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хусуф намозини жамоат билан ўқиганлари нақл қилинмаган. Шунинг учун, хусуф намозини уйларда оддий нафл намозларига ўхшатиб ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat