Базан шунақа ҳолат буладики, ҳар бир намоздан, ҳар бир саждадан ва рукудан ута буюк лаззат оламан. Аллоҳнинг куриб турганини ич ичимдан ҳис қиламан. Ҳар бир ибодатда лаззат ва завқ ҳис қиламан. Бундай ҳолат 2-3 ҳафта давом этади, сунг ҳолат узгаради. Бир муддат сунг юқорида айтган ҳолат яна қайтиб келади, яна тасвирлаб булмас лаззат ва мазага чумаман. Бир муддай сунг бу ҳолат яна узгаради. Бунақа лаззатли дамлар кетидан, сустлашиш дамлари келиши одат тусига кирган. Базан лаззатлик дамлар келганида, ичимда бир муддат сунг яна бошқача дамлар келишини эслаб ичимда сиқиламан. Бу ҳолат Росулуллоҳ :саw уз ҳадисларида баён қилган, иймоннинг зиёда булиши, сунг эса яна камайиши ҳақидаги гапларига биноан эканлигини тушунаман.Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари сиздан сурамоқчи булган саволим, юқорида келтирганим иймоннинг "кучайиши" ва "сусайиши"га уҳшаш ҳолат инсон умрининг оҳиригача давом этадими ёки инсон илм олиб, амалини орттириши ва юқори даражага этиб, ёши улг'айиши натижасида бу ҳолат узгарадими? Сиз узизи ҳозирги ҳолатиздан келиб чиқиб нима дея оласиз?ЖазакАллаҳу кҳойр,