Ассалому алайкум! Мусулмон инсонларнинг барчаси бир-бирларига биродар, дўст бўлишлигини биламиз. Жинларнинг мусулмонлари ҳам бизларга биродар (албатта дин томонидан) бўладими? Жаннатда улар бизлар билан бирга бўладими ёки уларга аталган алоҳида жаннат мавжудми?
Ва алайкум ассалом! Жинларнинг ҳам мусулмонлари бўлади. Жаннатда улар бизлар билан бирга бўлиш ҳақида оят ва ҳадисда келмаган. Валлоҳу аълам!