Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис шарҳи

15:45 / 11.08.2016 | 1617

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий алайҳиссалом “Мeни Мусодан афзал кўрманглар. Чунки қиёмат куни одамлар хушларига кeлганларида мeн энг аввал ўзига кeлган шахс бўламан. Ўшанда Мусони Аршнинг тиргагидан ушлаб турган ҳолида кўраман. У мeндан олдин ўзига кeлганми ёки Аллоҳ истисно қилганларданми, билмайман” дeдилар. Бухорий ва Муслим.
Шу ҳадисни шарҳини кeлтириб ўтсангизлар. Аллоҳни раҳмати бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 253-оятида : تِلْكَ الرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ مِّنْهُم مَّن كَلَّمَ اللّهُ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَاتٍ Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган... деб марҳамат қилган. Ушбу оятдан русулларнинг орасида фазилатда фарқ борлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун махлуқотларнинг энг афзали ва Аллоҳ таолога энг маҳбуби, Аллоҳ таолонинг наздида мартабаси энг юқорилиги ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа ҳам йўқдир. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбар алайҳимуссаломларни ҳам бир-бирларидан ажратиб турадиган, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида ҳам бўлмаган жиҳатларини баён қилиб ўтганлар. Ушбу ҳадисда Мусо алайҳиссаломнинг бошқаларда топилмайдиган фазилатлари зикр қилинган. Лекин бу нарса у зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан афзал эканликларига далолат қилмайди. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларда бўлмай, Юсуф алайҳиссаломда бўлган фазилатларини ҳам айтиб ўтиб, حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ الصَّمَدِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَبْدِ اللهِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّهُ قَالَ: «الْكَرِيمُ ابْنُ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ ابْنِ الْكَرِيمِ يُوسُفُ ابْنُ يَعْقُوبَ بْنِ إِسْحَاقَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ». طرفاه: 3390، 4688 - تحفة: 7205 - 182/4 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Каримнинг ўғли каримнинг ўғли каримнинг ўғли карим – Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссаломдир», дедилар». Изоҳ: Карим – дин ва дунёдаги барча яхшиликларни ўзида мужассам қилган солиҳ, олийжаноб инсон. Юнус алайҳиссалом ҳақларида қуйидагиларни айтганлар : حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا غُنْدَرٌ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا الْعَالِيَةِ، حَدَّثَنَا ابْنُ عَمِّ نَبِيِّكُمْ يَعْنِي ابْنَ عَبَّاسٍ: عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «لَا يَنْبَغِي لِعَبْدٍ أَنْ يَقُولَ أَنَا خَيْرٌ مِنْ يُونُسَ بْنِ مَتَّى». وَنَسَبَهُ إِلَى أَبِيهِ. أطرافه: 3413، 4630، 7539 - تحفة: 5421 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда мени Юнус ибн Маттодан яхши, дейиши мумкин эмас», дедилар. Уни отасига нисбат бердилар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бу ҳадисдан бирини афзал деб, бошқасини камситмаслик ирода қилинган. Аслида эса юқоридаги оятда айтилганидек баъзи пайғамбарлар, баъзиларида афзаллиги ҳақида шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat