Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Ҳурматли устоз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламдан "Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ" деб бошланувчи ҳадис бор.Бу ҳадиснинг давомида "Иҳрис алаа ма янфаук",яъни "Ўзинга фойда келтирадиган нарсага ҳирс қўй" деган давоми бор. Саволим бу ҳадисга асосланиб мўмин киши ўзига фойда келтирадиган дунёвий ҳалол нарсаларга ҳам ҳирс қўйса бўладими, масалан кўпроқ ишлаб, кўпроқ пул топишга?Умуман бу ҳадисда ҳирс қўйиш фақат диний ишларга таълуқлими, ёки дунёвий ишларга ҳам таълуқлими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳирс қўйишнинг салбий ва салбий бўлмаган маънолари бор. Салбий маъноси шариат кўрсатган чегарадан чиққан ҳолда қаттиқ қизиқишдир. Ана шундан қайтарилганмиз. Аммо бир нарсани маҳкам тутиш ва яхшилаб қилиш майносидаги ҳирсдан қайтарилмаганмиз.