Ассалому алайкум! Мен чет элда яшайман ва Ўзбекистанга карго юбориб тижорат қиламиз. Ўзбекистанда мижозлар бизга пул беришади ва биз уларни пулларига тавар олиб юборамиз, базан мижозлар бизга тавар линкини юборишади. Шу таварни шунча миқдорда олиб беринг деб биз у таварларни улар сўраганидан орзонроқ жойини топиб олишимиз мункин ёки чегирмалар олишимиз мункин. Мисол £1000 лик тавар сўрашса худди ўша табарни келишиб орзонроқ олсам мисол £800 га, буни мижозга айтмай ўзимни фойдам қилиб олсам халол бўларими? Мижоз ўша £1000 га рози бўлиб ташлаган, мен ундан хам орзон ололаман. Кўп фирмалар билан келишса бўлади, кўп юк олганда ёки қиммат тавар олганда, бу борасида мижозга хабар бермасдан ўзи рози бўлган пулни олиб чегирмаларини ўзимизни фойдага қўшишим тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз мижозларингизнинг савдодаги вакилисиз. Улар учун товар сотиб олаётганингизда тақдим қилинган чегирмалар мижозларингизга тақдим қилинган чегирмалар ҳисобланади. Ўртадаги фарқни ўзингизга олиб қолишингиз ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!