Ассалому алайкум! Машинада Қуръонни тўлиқ эшитдим. Орада сажда оятлари ўтган, лeкин айнан қаeрида ўтганини билмайман. Саждани қай тарзда қиламан? Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Қуръони каримда 14та сажда ояти бўлиб, агар тўлиқ эшитган бўлсангиз 14 марта сажда қилишингиз афзал. Аслида эса уламоларимиз “кассета ва дисклар ёки шу каби жонли эферларда бўлмаган сажда оятларини эшитса, сажда қилмайди” дейишган. Валлоҳу аълам!