Ассалому алайкум! 1). Намоздан сўнг бир амаки доим дуо қилятканда, ўқиган намозимизни савобини ўткан кишиларга бағишладим деганини эшитаман, бу тўғрими?
2). Жамоат бўлиб намоз ўқишда илми озлиги учун имомга иқтидо қилиб ўқисам намозим тўлиқ бўлади деган ўй билан жамоатда ўқишлик айб иш эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Нафл ва суннатники туғри.
2). Аниқ бўлмаган ишда бадгумонликка бориш яхши эмас. Валлоҳу аълам!