Ассалому алайкум! Ман Тиббиёт Институти 6 курс талабасиман, укишни битиришга хам колди ва шу уринда магистратурага топширмокчиман, бунда асосан аёл врачлар кам йуналишни танламокчиман уйлаб карасам уролог Аёл киши йук екан, Урология факат эркакларни емас Аёлларни хам даволайни, ман факат Аёлларни даволайдигон булмокчиман, зеро бу умматга фойдам тегса дейман, куп эркаклар аёлини врач уролог эркак киши екан деб курсатмайди, ва бунга куп бора гувох булдим, Урология аслида факат жинсий аъзоларни курадигон емас, буйракларни хам куради даволайди, шуларни хисобга олиб шу йуналишни танласам буладими? Бу йуналишга билимим хам бемалол йетади, танлашимдан асосий максад махрам номахрам масаласи, аслида аёл врачлар, шу каби йуналишларда куп булишини хохлар едим, афсуски бизни узбек минталитетида негадир кизларни Врачликка кам укитишади лекин узлари болницаларга борганда, аёл врач топиб бер деб бакиришни билишади, йук булса кайердан топилсин шу сабаб буйича куп тортишиб кетаман, илтимос килардимки Умматга аёл врач зарурлиги хакида купрок эсталиб турилса яхши булар еди, ва бу хакида Одинахон Устозадан китоб ёзишларларига таклиф берар едим
– Ва алайкум ассалом! Тўғри мулоҳаза қилибсиз. Шу касбни эгаллаш сиз учун фарз экан. Уни пухта эгаллаб, умматга хизмат қилишингиз лозим. Валлоҳу аълам!