Ассалому алайкум Устозлар психологларнинг айтишича инсоннинг ҳаёти унинг психологик настройига боғлиқ экан. Инсон ўз ҳаётини яхшилаши учун турли усулларни айтишяпти. Мисол учун: Агар инсон «мeн бойман, омадлиман» каби сўзларни айтиб юрса бу сўзлар унга сингиб ҳаёти яхшиланиб бораркан. Шу каби ишлар(аффирмаци, визуализация)га муносабатимиз қандай бўлсин?
Ва алайкум ассалом! Улар оғизларини кўпиртириб гапираётган гаплар шариатимиздаги руҳий тарбия, нафсни поклашлик йўлидаги, яна Аллоҳ таолонинг ҳадиси қудсийда айтган “Мен бандамнинг мени ҳаққимда қиладиган гумонидаман. Яъни мени ҳаққимда “Аллоҳ шу нарсаларни беришга қодир, беради” деб умид қилса бераман” деган сўзидан олишган. Бизнинг барча муаммоларимизнинг асл сабаби, биз Қуръон, тафсири, ҳадис ва унинг шарҳларидан узоқлашганимиз туфайлидир. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг кичик бир китобчага "Ҳадис ва Ҳаёт"деб ёзган шарҳлари милионлаб одамларнинг ҳаёти инқилобига сабаб бўлди. Ваҳоланки унда минга яқин ҳадислар бор холос. Ҳадислар заҳирасида эса ҳали бу каби ўрганишимиз керак бўлган 5-6 юзминг ҳадис бор. Уларда бутун дунёдаги ҳамма инсонларнинг бошига тушиши мумкин бўлган ҳолат ва уларнинг ечимлари баён қилинган. Барчамиз ҳадис китобларини ўқиш ва ўрганишни бошлашимиз керак. Валлоҳу аълам!