Ассалому алайкум! Закот чиқаришда сўм валютали электрон картадаги маблағ ҳам ҳисобга олиниши керакми? Юқоридаги саволга жавоб ижобий деб олайлик. Агар карта конверсион бўлиб, яъни сўм валютасидаги маблағ ҳорижий валюта бўлмиш АҚШ долларига айлантирилган бўлса, закот нисоби ҳисобланганда қайси валюта асосида закот чиқариб ҳисобланади?
Ва алайкум ассалом! Қайси валютада бўлса ҳам қиймати 85 грамм тиллонинг нархига етса, қирқдан бирини закотга чиқаради. Осони диний идора тарафидан белгиланган нисоб миқдорига етса, закот вожиб бўлади. Қайси валютада закот чиқаришнинг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!