Ассалому алайкум! Мен хом-ашёга хизмат кўрсатиш корхонасида савдо бўлими рахбари лавозимида ишлайман. Ойлик маошим оклад ундан ташқари олинган заказга қараб бонус белгилан. Бизда рахбар тарафидан мижоз заказинг миқдорига қараб хом ашёнинг нарх тайин қилинган. Мисол учун кўп миқдорда заказ бўлса 1 квадратит 10000, камроқ бўлса 12000. Шу жумлада хизмат кўрсатиш нархлари хам заказ миқдорига қараб тайин қилинган. Бу нархларни суний назорат қилаоламан. Саволим шуки, заказ олиш жараёнида белгиланган нархлардан корхона фойдасидан ташқари яна кўпроқ фойда қўйиб ва бу фойдани ўзимга нақд олсам халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. Сиз корхонанинг сотув вакилисиз. Қанчага сотсангиз ҳам барчаси корхонанинг мулкидир. Валлоҳу аълам!