– Ва алайкум ассалом! Ноиб имом нотўғри айтибди. Аслида болалар орқа сафда кулиб намозга кўпроқ ҳалал беришади. Шунинг учун уларни сафлар орасига олиш керак. Баъзи бирлар 2-3-4 ёшли болаларни ҳам масжидга олиб келишади. Бу мутлақо нотўғри, чунки у болалар у ерда намоз ўқишни ҳам ўрганишмайди. Шариатимиз етти ёшдан намоз ўқишни ўрганишга буюради. Намоз ўқишни ўрганиши учун олиб боришаётган бўлишса, намоз ўқиш учун онасининг ёнида қўйсин. Шунда тўғри ишни қилган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида қибла томондан келиб биринчи сафда туриб намоз ўқиганлар. Ўша вақта у зот ҳали 10 ёшга ҳам етмаган эдилар. Сиз айтган ҳолатдан келиб чиқадики, бу ерда икки тарафни ҳам хатоси бор. 7 ёшдан кичик болаларни масжидга келишида фойдасидан зарари кўпроқ бўлса, уйда қолдирганимиз яхши. Намозни ўргатишни уйда қилайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Масжиддан мажнун ва ёш болаларингизни йироқ қилинг” деган ҳадисларида айнан ўша етти ёшдан кичик, сийдикдан сақланолмайдиган ва тўпаланг қиладиган болаларни назарда тутганлар. Болаларимизни етти ёшдан кичик бўлатуриб масжидга олиб келиб фойда қиламиз деб ўзгаларга зарар қилиб қўймайлик. Ҳаким Ат-Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Мен балоғатга етгунимча етмишта муҳаддиса, муфассира ва фақиҳа аёллардан илм ўрганганман” деганлар. У ёшдагиларни аёлларга берайлик. Болаларимизни имом Бухорийга таққосламайлик. У зот каби масжид ҳурматини жойига қўядиган, намозхонларга ҳалал бермайдиган бола бўлса бош устига. Нафл бўлган таровеҳ намозида имом бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!