Ассалому алайкум! «Мухтасар»да 4 ракъатлик фарз намозининг кейинги 2 ракъатида сураи «Фотиҳа» ўқиш мустаҳаб, «Тасбеҳ» билан кифояланиш жоиз дейилган экан. Мулла Али қорий роҳимаҳуллоҳнинг қавлларида бундай қилиш жоиз эмас «Фотҳа» ўқкилади дейилган экан. Қайси йўлни тутсак бўлади? Ўзимизга осон бўлган томони бировга таклиф қилиб, тортишмаган ҳолда ушласак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Мухтасар китобида “Фотиҳа”ни ўқиш жоизлиги айтилган. Мулла Али қорий роҳимаҳуллоҳнинг китобларида эса, ўқиш афзал эканлиги айтилган. Валлоҳу аълам!