Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиётганни олдидан ўтгандим

17:12 / 09.01.2022 | Play & Win | 939

Ассалому алайкум! Биз кеча курсдошим билан Аср намозини ўқигани масжидга бордик. Мен ўқиб бўлиб юраман деганимда дўстим тўхтатди орқада намоз ўқишаяпти деб. Биз бош залда эдик бош залга 3та алоҳида йўл орқали борса бўлади шу йўллар параллел. Биринчи йўлда 6киши намоз ўқиётган экан 1 чиқиш эшиги олдида, биздан 40, 50метр узоқда 2 йўлакда ҳам 2киши намоз ўқиётган экан, 10метр узоқликда, 3 йўлакда эса ҳеч ким йўқ экан шу йўлакдаги эшик орқали чиқиб кетдим кейин дўстим нега ундай қилдинг деб сўради мен бир масжидда бир кишидан эшитгандим сутра бўлмаса ҳам 2метр узоқликда олдидан ўтса бўлади деб, ўзи қанча узоқликда ўтиш мумкин сутра бўлмаган пайтда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади. Бу ҳукмга қуйидаги ҳадиси шариф далилдир:

عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ. قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً.رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида эди, (намозхоннинг) олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди», дедилар».
Абу Назр (ҳадисни Бусрдан ривоят қилган ровий:) «Қирқ кун» дедими, ёки «ой», ё «йил»ми, билолмадим», деган».
Бешовлари ривоят қилишган.
Аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кўзи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади.
Бу ҳолатда кўзи етадиган жой сажда қиладиган жой бўлади. Буни кўпчилик уламолар таъкидлаганлар. (Кифоя китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat