Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савоб ва гуноҳ

20:30 / 22.08.2016 | Abdurahmon | 3176

Ассалому алайкум! Биламизки инсон вояга eтмай туриб гуноҳ ёзилмайди. Лeкин вояга eтмай туриб қилган савоблари нима бўлади? Инсон қилаётган барча ишлари ҳаракатларига савоб ёки гуноҳ ёзиладими ёки баъзи бир на савоб ва на ҳуноҳ бўладиган ишлар ҳам борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган болаларнинг қилган гуноҳлари учун гуноҳ ёзилмайди. Савоб амалларига келсак, албатта яхши амалларининг савобига эга бўлишади. Балоғатга етмасидан аввал иймон келтирса, иймони эътиборга олинади. Баъзи бир еб-ичиш ва ухлаш каби амаллар мубоҳ саналиб, ибодатни ният қилса савоб олади, ният қилмаса қорни тўйгани қолиб, савоб ёзилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat