Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Росулуллоҳ с.а.w ота-оналари ҳақида

00:00 / 10.08.2009 | eski savollar | 20325
[сизе=14пт] , Ҳурматли устозРосулуллоҳ :саw нинг ота-оналари ҳақида қай фикрда булмоги'миз шариатга мувофиқ?яни бази бир манбаларда иншаАЛЛОҲ уларни АЛЛОҲ :жж Қиёмат куни мусулмонлар қаторида тирилтиради дейилган, яна бошқа манбаларда эса уларни кофир ҳолда о'лган ва кофирлар қаторида булади дейилган, шунга биз мусулмонлар улар ҳақида қандай гумонда булмог'имиз даркор, шу билан бирга улар ҳаққига дуо қилсак буладими?Жазакумуллоҳу ҳойрон [/сизе]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қабрини зиёрат қилдилар. Ўзлари йиғладилар, атрофидагиларни ҳам йиғлатдилар. Кейин: «Роббимдан у(онам)га истиғфор айтишга изн сўрадим, изн берилмади. Унинг қабрини зиёрат қилишга изн сўрадим. Изн берилди. Бас, қабрларни зиёрат қилинглар. Чунки, у, албатта, охиратни эслатади», дедилар».Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг оналарига истиғфор айтишга изн сўраганлари фарзандлик бурчларини чуқур ҳис қилганликларидандир. Изн берилмагани эса, У зотнинг оналари Омина бинти Ваҳбнинг Исломдан олдин ўлиб кетганларидир. Истиғфорнинг шарти Исломдир. Шунинг учун Исломда ўтган ота-оналарга фарзандлари истиғфор айтсалар яхши бўлади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг оналари қабрини зиёрат қилишга изн сўраганлари, зиёрат қилиб йиғлаганлари ва ўз атрофидагиларни йиғлатганлари ҳам фарзандлик бурчларини чуқур ҳис этганларидандир. Бундан ҳамма фарзандлар ўрнак олишлари керак.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.“Бир киши:“Ё Аллоҳнинг Расули, отам қаерда?” деди.“Отанг дўзахда”, дедилар.У қайтиб кетаётганда:“Албатта, отам ва отанг дўзахдадир”, дедилар”.Абу Довуд ривоят қилган.Аҳли Сунна вал жамоа мазҳаби уламолари бу масалада икки хил гап айтганлар. Имом Суютий ва у кишининг фикридагилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари иймон билан кетганлар десалар, Мулло Али Қори ва у кишига қўшилганлар ундай эмас, дейдилар.Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.Биз “эрнинг қариндоши” деб таржима қилган арабча “ал-Ҳамву” сўзи эрнинг ака-укаларини ҳам ўз ичига олади.Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч демаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat