Ассалому алайкум! Бир дўстим бор. У тадбиркорлик билан шуғилланади, мендан иши учун қарз олди. Кейин қарзни қайтараётганида устига қўшимча пул берди ва “чин кўнгилдан ҳалол” деди. Савол: бу пул менга ҳалол бўладими ва бу ишимиз судхўрликка кирмайдими?
Ва алайкум ассалом! Қарз берилаётган вақтда бу чин кўнгилдан берилган ҳалол пул ҳақида ҳеч қандай гап ёки келишув бўлмаган бўлса, зарари йўқ. Қарзни қайтариш вақтида чиройли адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/38054