Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меҳмонхонадаги ҳолатлар

23:36 / 06 февраль | Abdulloh | 376

Ассалому алайкум! 1. Меҳмонхонада брон қилинган хонага ўша келиши керак бўлган киши сабабсиз ёки сабабини айтмаган ҳолда келмай қолса ундан ўша хонанинг пулини олиш жоизми? Чунки у брон қилган хонага одам қўйилмайди ва ўша хона бекор ўтиб кетиши мумкин. 2. Меҳмонхона мижозлари учун ҳар хил хизматларни чақиртириб бериш ёки унга шароит қилиб бериш ила ўша хизматнинг нархи устига нарх қўшиб мижоздан пул олса бўладими? Хизматнинг асл нархни айтиш шартми? Менежеримизнинг айтишлари бўйича кўплаб меҳмонхоналар хизматларни ташкилаштириб берганлари учун ҳақ олишар экан ва буни (меҳмонхона хизматнинг устига нарх қўшаётганини) мижозлар билишар экан. 3. Қайси тижорат турида маҳсулотнинг асл нархни айтиб сотиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу масаланинг жавоби брон қилиш жараёнида мижоз билан тузиладиган шартномада қандай шартлар борлигига боғлиқ. Агар “брон қилиш” бу ижара ақди бўлса, мижоз хонадан фойдаланмаган бўлса ҳам шартномада белгиланган кунлар учун пул тўлайди.

2). Муайян хизматни бажариш учун мижоз билан шартнома тузаётганингизда уни шахсан ўзингиз бажаришингиз шарт қилинмаган бўлса, уни бошқаларга бажартиришингиз жоиз. Хизматнинг асл нархини мижозга айтиш шарт эмас.

3). Одатий савдоларда буюмнинг асл нархини мижозга айтиб сотиш шарт эмас. Агар айтишни ихтиёр қилса, ёлғон гапирмаслиги лозим. “Менга шунчага тушган, устига фалон сўм қўйиб сотаяпман” га ўхшаш сўзлар айтиб билан савдо қилса, бу муробаҳадир. “Ўз нархига сотаяпман” каби сўзларни ишлатса тавлия савдосидир. Буларда буюмнинг асл нархини айтиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat