Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойидан кейинги тутиладиган рўза

09:58 / 12.07.2016 | Баходир | 3236

Ассалому алайкум! Катталаримиздан Рамазон ойидан кейинги, яъни Ийд Ал Фитрнинг иккинси кунидан бошлаб 6 кун тутилган рўзага, бир йиллик тутилган рўзанинг савоби берилишини эшитиб қолдим. Аммо бу ҳақида қаердан ўқишганини аниқ айтиб бериша олмади. Саволим шуки, юқоридаги айтиб ўтканим ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бу ҳақида қайси китобдан ўқиб билсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан чексиз миннатдорман. Аллоҳ рози бўлсин. Ҳурмат билан, Баҳодирбек.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ушбу рўзани кетма-кет тутиш шарт эмас. Шаввол ойининг ичида олти кун тутилса бўлди. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало, доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat