Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шадҳилий Тариқати ҳақида...

00:00 / 08.08.2009 | eski savollar | 1813
Муҳтарам Устоз, Шадҳилий тариқати ҳақида билмоқчи эдим. Бу қандай тариқат? Унинг асосчиси - Абул Ҳасал Аш-Шадҳилий ким бо'лган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шозилия тарийқати. Бу тарийқат Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилгандир. У киши 593 ҳижрий санада туғилиб, 656 ҳижрий санада вафот топганлар. Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳи олим, обид, зоҳид ва машҳур сўфийлардан бўлганлар. У киши Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўплаб сафарлар қилганлар. Қоҳиранинг комилия номли мадрасасида қози Иёзнинг Шифо китобини, Рисолаи Қушайрияни, ал-Муҳҳарар ал Важийзни талабаларга ўқитганлар. У киши узлатни ва маҳрумлик ҳаётини ўзларига эп кўрмаганлар. Одамларга аралашиб, дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб яшаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat