Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиссахонлик ҳақида

00:00 / 29.03.2010 | eski savollar | 2092
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Илм китоби” да келтирилишича: “Қиссалар бидъат нарсалардан иборат боълиб, салафи солиҳийнлар қиссахонлар билан оътиришдан қайтарганлар.Улар қиссахонлар Расулуллоҳ с.а.в. самонларида ҳам, Ҳазрати Абу Бакр, Умар р.а. замонларида ҳам боълмаган, фитна пайдо боълган вақтда, қиссахонлар келиб чиқди, деганлар”. Саҳобаларнинг қиссахонликни қайтарганлари, қиссахонларни тарк этганлари ҳақида бир неча ҳадисларни бериб, яна шундай ёзади: “….Аммо баъзи одамлар тоат-ибодатга тарғиб қилувчи ҳикоялар тоъқишга ижозат соърашади ва бу билан халқни ҳаққа даъват этишни даъво қилишади. Аслида бу иш шайтон васвасасидандир. Зеро, рост соъздагина ёлғондан сақланишга имкон бор”. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қуръонда келтирилган ва Пайғамбаримиз с.а.в. баён қилган қиссалардан ташқари қиссалар ёзиш, айниқса эртак, ривоят, роман, ҳикоя, достон ва шунга оъхшаш асарларнинг барчасини қайси ҳукмга киргизиш мумкин?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша вақтларда асоссиз, беҳуда қиссалар тарқалиб кетгани учун имом Ғазолий ва бошқа уламолар бундан қайтарганлар. Бунга ўхшаш қиссалар бизда ҳам бўлган ва баъзи имомлар ҳозир ҳам айтиб юришибди. Аммо сиз айтган каби адабий асарлар ёзишга рухсат бор. Яъни, исломий таълимотларни адабий услуб ила одамларга етказиш ниятида мазкур услубларда адабиёт асаралари битса бўлади. Ҳозирда “Ислом адабиёти робитаси” номли халқаро ташкилот ҳам ишлаб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat