Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул эвазига ибодат

21:00 / 15.07.2016 | abdulvadud | 2528

Ассалому алайкум! Синглимга қанча айтсак ҳам намоз ўқимасди. Аллоҳ насиб қилиб турмуш қургач намозхон бўлди. Куёвимиз ҳам намоз ўқияпти. Мен синглимга “агар рўмолда юрсанг ҳар ой шунча пул бeраман” дeсам бўладими? Агар у хўп дeса Аллоҳ айтгани учун эмас пул учун қилган бўлмайдими? Синглим ҳақида дуо қилинг. Аллоҳ унга ҳақни билдириб амал қилишни насиб қилсин. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳнинг таржима ҳолида : “Биз отадан ёш етим қолдик, у вақтларда мадрасада ўқувчиларга бепул ётоқ ва таом берилар эди. Омон қолиш мақсадида укам иккимиз шу мадрасага ўқишга кирдик. Аллоҳ таолодан бошқани ўйлаб илм олишга киришдик. Илм бунга рози бўлмади. Охири оқибат илм Аллоҳ учун бўлиб кетди” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat