Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл масаласи

20:50 / 10.05.2020 | Muhsina | 2096

Ассалому алайкум! Бу савол бироз ҳижолатли бўлса ҳам бир аёлнинг илтимоси билан ёзмоқдаман. У яқинда турмушга чиққан айтиши бўйича эри уни эркалаганда ва шунга ўхшаш ишлар қилганда аёлнинг ички кийимида шилимшиқ намлик пайдо бўлаётган экан. Базида ундай нарса келганини сезмай ҳам қоламан дейди. Кимдир унга шундай ҳолат бўлса ғусл қилишинг керак деб айтибди. Жуда қийналиб кеттим кунига 2-3 мартагача ғусл қилишга тўғри келяпти деяпти. Айтинчи чиндан ҳам шу вазиятда ғусл вожиб бўладими? Саволим учун узр сўрайман. Ҳеч кимдан аниқ жавоб ололмагани учун сизларга ёзишимни илтимос қилди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У вазиятда ғусл вожиб бўлмайди. У мазий ҳисобланади. Ғуслни вожиб қиладиган маний эса зарба билан чиқади ва у чиққач инсон шаҳватдан мутлақо тийилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat