Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому алайкум!

00:00 / 10.08.2009 | eski savollar | 3048
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари. Аллоҳ :жж дан ёрдам со'раган ҳолда, ижозатингиз билан сиздан бир жуда муҳум масала ҳақид соърамоқчи эдим. Сизнинг Рухтарбияси 1-жилд покланиш китобидан бу дунё моҳияти ҳақида малумот олган боълсамда, агар ижозат бесангиз шу мавзуда яна бироз тушунмаганларимни соърасам, менга маслаҳат берасиз деган умиддаман. Мени бу дунёга бо'лган қизиқишим батамом со'ниб боълган. мен бу саркашт дунёда қачон охиратга, жаннатга етиб оларкинман деган умид билан кун о'тказяпман. менда на бирон нарсага қизиқиш, на орзу ҳавас на келажак режалари ҳақида о'йлашлик қолган. аксинча бирон бир сабаб ходиса бо'лсаю охиратга рихлат қиладиган кун келиб қолар деб кун о'тказаман. илгарилари яшашга боълган иштиёқим анчайин ҳахши эди. Мен оъгайниларим билан оъйин кулгу базимларига боришга, янгича урфда кийинишга, янги мобил телефонлар тутушга, телевизорда спорт оъйинларини коъришга ва қатнашишга, кампиутерга ва айниқса савдо сотиқ ишларига шу каби бошқа коъплаб нарсаларга қизиқардим. о'зи менкаби инсонларни бу ҳаётда қизиқтириб яшашга о'ргатиш учун уруниш керак эдию, лекин буни акси бо'лди. Мен Холислик сари дастури янги бошланганда пайтларда зо'р иштиёқ билан хар бир дастурларни тинглардим ва о'ша вақтларда мен учун бунданда чиройли вазу насиҳатлар бо'лмаганини тан оламан. лекин бугунга келиб тушуниб етдимки Хайрулла Хамидовнинг дастурлари билан Олимларнинг ко'рсатмалари о'расида катта фарқ бо'р экан. мисол нима учун сиздан бирон масала со'ралганда, Олим бо'латуруб инсонларни қалбини диндан со'ндириб қоймайслик мақсадидами кескин равиша жавоб бермайсизу?. Хайрулла Ҳамидов, ҳаром со'зини қормайишлатаверадилар. бир о'йлаб ко'рмайдиларми, бу со'зларим менкаби ко'плаб инсонларни кунглини чо'ктириб, диндан норози бо'либ қолишларига сабаб бо'либ қолмасмикан деб. мен бу билан ҳақиқатдан ва шариатдан норозиман деганим эмас. лекин ҳолисик сари дастурида менинг руҳиятимга тасир қилган фатволарни айтадиган боълсам санаб адоғига етиб боълмайди. шахмат ҳаром, кампиутер ойини ҳаром, ойинларда нишонга олиш ҳаром, портлатиш ҳаром, о'лдириш ҳаом, каптар учуриш ҳаром, то'ш о'йнаш ҳаром, килип ко'пиш ҳаром, в-ҳ-к. теливезорда коъриладиган дастурлани ҳам деярли коъпи ҳаромга чиқиб кетган. яна бази устоз ко'рмаган ко'блап мулларлни ко'рдимки ҳотиржамлик билан ог'зиларидан ҳаром со'зини жарандлашини ишитасиз. шунда айтаман, эй биродар сиз то'ла то'кис ҳаром деб айтаётган нарсани, малум қисми ҳаром бо'лиши ҳам мумкинми. балки ҳаром деяётган нарса мубоҳ ё кичикроқ гунох ёки икҳил қараш бо'либ бошқа томон наздида ҳаром бо'лмаслиги ҳам мумкунку. агар ҳаром бо'лган тақдирда ҳам кескин ҳаром демасдан бошқачароқ ифодаласа ҳам бо'ладику. Балки бу гапларимни ишитган инсонлар: сен қорқо ва ахмоқсан шариат ҳукмлари қатий. халол бу хало, ҳаром бу ҳаром, бу сенинг фкринг билан о'лчалмайди, сен буни инкор қилолмайсан дейиши турган гап. Ҳа мен ҳақиқатан ҳам ахмоқман. Лекин ахмоқликни бахона қилмайману, мен каби инсонлар ҳам буни тушуниша керак. нимагадир шахсан менинг мининиямга ҳаром со'зи қаттиқ тасир қилади ва рухимга шубҳа солади. чунки мен ҳаромни катта кичиги ё'қ ва бундан қатий қайтиш керак деб о'йлайман, лекин буни уддалай олмай рухим қийналади. Чинки менинг кунглимни энг ғаш ва маюс қиладиган нарса, сағирами ё салгинагуноҳми шуни билим туруб қилиш. Энг алам қиладигани сиз ғашланиб юрган нарса асли яхши боълиб чиқса ‘шанда инсон қийналади. Агар бо'шқаларда ҳам шундай жараён кечса инсон руҳи қийналмайдими. Росулуллоҳ(с.а.в) "қийинлаштирманглар осонлаштиринглар" деганларку. аммо ко'пчилик дин пешволаримиз бу о'гитдан анча узоқлашиб қолишгандек туюлади менга. Хайрулла хамидав ва бошқа коъпчлиг муллалар томонидан, “Инсонга бу ҳаётда робаро боълиб иши тушуб турадиган, моддий, манавий, ҳамда маданий нарсаларни деярли коъппини тафсифномадан оъчириб ташлайвирилса, унда яшадан мано қолмайдику. Балки юқоридаги со'зларимни о'қиб, инсон бу каби нарсаларга бунчалик шунг'имаслик керак деган фикрни айтишингиз мумкин. Лекин Мен энди балоғатга етган вақтларимда динга иштиёқим баландлиги сабабли диний дастурлар мавизаларни ва Холислик сарини дастурларини тинглашни ҳуш коърардим. Мени асосий қиламан деган нарсам шу боълганки ниҳоятда оддий ҳаёт кечириш. Чунки оъшанда бу дунёни оъткинчи, бу дунё беш кунлик, бу дунё бекат сингари келиб кетиладиган жой, бу дунё пашшани қанотичаликҳам арзимас, солиҳлар бундай оътишган , саҳобийлар бундай ҳаётни афзал коъришган, ваҳо - казо. Бундай гаплар ва мавизалар 4,йил давомида мени псиҳалогиймга шундай сингиб қолибтики, бирон таниган кишим оламдан оътса илгарилари, қачон? воажаб қандайқилиб? яқинда яхши юрудиларку. Ёки бирон танишим янги ва қиммат автомабил олганини билсам қанақа маркада экан? қанчага олибди? ошини қачон еймиз. Ҳозирчи, марҳумлар ҳақида эшитсам, ҳаммани борадиган жойи болгандан кейин бу ҳаётда мано қолмагандан кейин буни менга нима қизиғи бор. Ёки амтомабил бир оъткинчи матоҳ менга нима қизиғибор буни. Мен буни оъзимдаги яхшилик деёлмайман чунки мен нафсимни ҳовволанишдан тияётганим ёқ, ахир нафсимда ҳавволаниш боълса кейин тияманку. ҳуллса бора бора қизиқишларим сона бошлади. Бир соъз билан айтганда мен авваллари жуда “оптимисм боълсамда лекин “писсимисим ҳам” эмасдим. Бундай ҳолатга келиб қолишимга динни органмоқчи боълаганим омил боълди деб айибламайману. Лекин қандайдир тушунча олмасам ва бу кетишим давом этаверса ахволим танглашиб боъравер экан. Майдалашиб кетганим ва ҳато камчиликларим учун Сиздан мингбор узур соърайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мулоҳазаларингиз тўғри. Афсуски, биздаги шароит сиз айтган нохушликларга сабаб бўлади. Одамларга диний таълимотларни етказишнинг ўзи катта илм. Бунинг учун бошқа мусулмон ўлкаларда алоҳида ўқишлар очилган. Бизда ҳозир ўша соҳада алоҳида ўқишлар очишга имкон йўқ. Дуо қилиб туринглар, мазкур ўқишлар очилар, бошқа ишларимиз ҳам яхшиланиб кетар. Сиз бошқа китобларни ўқиш, маърузаларни эшитишга уринсангиз, яхши бўлади. Албатта, ҳар бир маҳрифий нарсани ўрганишдан олдин унинг муаллифи, йўналиши ва бошқа тарафларини яхшилаб аниқлаб олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat