Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўча ва бозорларда овқатланиш гуноҳ экан деб ўқиб қолдим. Бунда ошхоналарда ва ресторанларда овқатланиш назарда тутилганми ёки очиқ кўчалар назарда тутилганми. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Халқимизда “Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич” деган мақол бор. Шариатимиз ҳам бундан қайтармайди. Лекин шу кунларда кўчадаги ошхоналарга гўшт тарқатадиган жойларда халққа касалланиб ўлган, Бисмиллаҳ айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўштини сотаётганлар бор экан. Шариат шундай гўшт ва ундан тайёрланган таомларни ейишдан қайтарган. Валлоҳу аълам!