Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижтимоий тармоқлардаги хабар

15:56 / 28.01.2017 | Tolib | 5489

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда одамлар томонидан қуйидаги маънодаги хабарлар жойланяпди.

Шахсан ўзим бу матнларни "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида учратмаганман. Шу матнга аниқлик киритиб берсангиз, рахмат.
Ибратли воқеа!

Севимлик пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, хол ахвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойиша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач хамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган қарияни ахволи жудаям ачинарли холатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди сидирди қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Хар доим келиб Сизни холиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда хам кийинтирганда хам, хатто овқатланирганингда хам, 3 кун аввалги келган инсон менгга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда хам, кийинтирганда хам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги хиди бор эдики у хидни бутун Араб диёридан хам топа олмайсан"- дедилар. Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўғ бўлиб кетдинг ёки сен хам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб хаммани сехирлаяптию"-деди.
Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар. "ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг холингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа холга тушибсиз"- дедилар . қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абубакирман дедилар. Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва "эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди! (Ҳадис ва ҳаёт китобидан). Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. 

https://islom.uz/maqola/1637

Топ рейтинг www.uz Openstat