Ассалому алайкум! Вақт ажратганингиз учин миннатдорман, Мен бир одамдан озгина пул қарзга олгандим, бир неча марта олган қарзимни фоизи билан қайтарганлигим учун у одам менга ишониб қарз бериб туради (билишимча у одамнинг асосий касби шу) яқинда олган қарзимни муддати келаяпти, кеча бир китобда, фоизга пул берган ҳам фоиз тўлаган ҳам гқноҳкор бўлиши ҳақида ўқиган эдим. Саволим, у одам менга фоиз тўлайди деган илинж билан қарз берган аммо мен фоиз тўлаб гуноҳкор бўлишга қўрқиб қолдим. Нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни танини беришингиз вожиб. Валлоҳу аълам!