Ассалому алайкум! Хурматли устозлар Алхамдулиллах 14 ойдан буён Андижон шахридаги Илм ўқув марказига араб тилини ўрганиш учун бораман. Бизни гурухдагилар ўқишни давом эттирмаганлиги сабаб мен бошқа гурух билан ўқишни давом эттирябман бу гурухдагиларни барчаси хар хил ёшдаги аёллар, бу гурухдан бошқа гурух йўқ экан мен учун. Хозирги вақтда бутун дунёда бўлаётган нотинчликлардан хабарингиз бор шу ва бошқа сабаблар туфайли дарс вақтида давлат хавфсизлик ходимлари келиб дарсдаги хижоб ўраган аёлларга дарс вақтида рўмолларингизни жағингизга тушириб эмас орқа тарафга қаратиб ўраб олинглар деб айтишаябди лекин бу ердаги аёллар бунга қарши чиқиб анча мунча гап сўзлар бўлябди. Мен у аёлларга сизларга рўмолингизни ечинг демаябдику фақат дарс вақтида рўмолингизни орқага ўраб сочларингизни кўрсатмасдан ўраб олсангиз бўладику мен биринчи партада ўтириб сизларга қарамасдан ўтираман дедим, лекин улар бошимни узса хам рўмолимни бундай қилиб ўрамайман, бир киши айтган агар мажбур бўлиб ечса хам иймонидан айрилар экан деган гапларни қилишди, чиндан хам шундайми? Бундай холатда нима қилиш керак. Тўғриси мен фикрим тўғри ёки нотўғрилигини хам билмайман шунинг учун сиз азиз устозлардан ёрдам сўраябман илтимос маслахат берсангиз.
Ва алайкум ассалом! Уларга шароит яратиб беринг. Валлоҳу аълам!