Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саловат дуоси

06:46 / 20.11.2016 | Latifbek | 208918

Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ хоҳласа Пайғамбаримизга саловат айтишни бошламоқчиман. Ёрдам тариқасида бир саловат дуосини кeлтирсангизлар. Токи ёд олиб ўқиб юрай. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عَنِ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Ва барик ъалаа Муҳаммадив ва али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид», дер эдилар».

Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилганлар. Лафз ўша кишиники.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийcи Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Каъб ибн Ужра ибн Умайя ибн Адий ал-Балавий, кунялари Абу Муҳаммад. Ансорлар бошлиқларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча ғазоту байъатларда иштирок этган улуғ саҳобалардан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 47та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Ибн Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Абдуллоҳ ибн Аббос, Ториқ Абу Лайло, Абдулмалик, Муҳаммад, Робийъ, ўғиллари Исҳоқ ва бошқалар ривоят қилганлар. У киши учун Қуръонда Бақара сурасининг 196-ояти нозил бўлган. Каъб ибн Ужра Куфада истиқомат қилганлар, ҳижратнинг 51-йили 75 ёшларида Мадинада вафот этганлар. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳуга ташаҳҳуддан ке¬йин саловот сийғасини айтишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари, саҳобаи киромлар сўраганларидан кейин ўргатганлар. Шофеъий мазҳабига кўра, ташаҳҳуддан кейин саловат айтиш вожиб, бошқа мазҳабларга кўра суннатдир. Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган. Қуйида улардан бирини келтирамиз. 

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад».  «Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин». 

«Ва ъалаа али Муҳаммад».  «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига ҳам». 

«Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм».  «Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек». 

«Ва барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад».  «Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил». 

«Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва али Иброҳийм».  «Худди Иброҳим ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек». 

«Иннака ҳамийдум мажидун».  «Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). 

حَدَّثَنِي رُوَيْفِعٌ الأَنْصَارِيُّ ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : مَنْ قَالَ : اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ ، وَأَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ مِنْكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، وَجَبَتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ 

Рувайфиъ Ансорий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг :

“Ким “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва анзилҳул мақъадал муқорроба минка явмал қиямаҳ” деса, унга шафоатим вожиб бўлади” деяётганларини эшитганини сўзлади. (Имом Аҳмад ривояти).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat