Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шахидларнинг жасади чириши масаласи хакида!

00:00 / 10.08.2009 | eski savollar | 6750
Алхамдулиллахи роббил аъламийн! Вассолату вассаламу аъла Росулихи ва аъла алихи асхабихи ажмаийн!Ассаламу алайкум устоз.Устоз бир масалага диккатингизни жалб килиб, фикрингизни сурамокчиман...Якинда www.ёутубе.ру - сайтида, 20 йил аввал Эронда Аллох учун катл этилган йигитнинг майитини очиб курилганлиги ва майитнинг худди ухлаб ётгандай, уликка умуман ухшамай ётганлигини курдим. (мана линки, очиб куришингиз мумкин: - ҳттп://www.ёутубе.ъом/wатч?в=ИГҲ3бже40КЭ ) .Бундан ташкари Кавказлик бир уламонинг килган жума хутбасида - 1979-1989 йй давомида, Собик иттифок (СССР) ва Афгон мужохидлари уртасида кечган урушлар даврида, жангда катл этилган мусулмон жангчиларининг жасадлари чиримаганлиги баён этилди.Куроъни Каримни маънолар таржимасини ("Тафсири Хилол"дан) укиш чогимда куйидаги оятларга дуч келдим:1 чиси: "Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмайсиз." Бакара сураси, 154-оят.2 чиси: "Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар." Оли Имрон сураси, 169-оят.Шу оятлардан хулоса килиб шахиднинг жасадини чиримайди деб аташ мумкинми, чунки улар тирикку. Тирик одамни эса жасади чиримайди, уликники чирийди. "Тафсири Хилол"даги шархда хам шахидларни ювиш ва уларни куммаслик масаласи баён этилганда, уларнинг тирик эканлиги инобатга олиниб гапирилганди. Жумладан мен хам ушбу шарх асосида шахидларнинг жасадлари чиримасмикан деб уйламокдаман. Устига устак юкоридаги видео ва жума хутбасидаги далиллар, бу уй - фикрни кучайтирмокда. Лекин "гумон" барибир "гумон", аслини эса Аллох билади ва албатта Аллох истаганича уламолар хам.Шу сабаб Аллох таолонинг "Узинг билмасанг Ахли Зикрдан сура" мазмунидаги буйругига кура, сиздан ушбу масалани хакикати хакида сурамокчи эдим. Чунки бу харкалай акида масаласи.Вактингизни аямаганингиз учун рахмат.Жазакаллоху хойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Баъзи кишиларда шу ҳолат бўлади. Ҳаммада эмас.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам билан бир одам бирга дафн қилинган эди. Кўнглим тинчимади. Охири уни чиқариб алоҳида қабрга қўйдим».Бухорий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилган.Абу Довуд: «Бас уни олти ойдан кейин чиқардим. Унинг сақолининг ерга теккан жойидан баъзи қисмлари бир оз ўзгарган экан, холос», деган гапни зиёда қилган.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг оталари билан бир қабрга кўмилган одам Амр ибн Жамуҳ Ансорий розияллоҳу анҳу бўлиб, улар иккиси дўст бўлганлар ва Уҳуд уруши куни шаҳид бўлганлар. Икковлари бир қабрга қўйилган. Аммо Жобир розияллоҳу анҳунинг кўнгиллари ҳеч тинчимаган. Шунинг учун олти ойдан кейин қабрни очиб отасини чиқариб бошқа қабрга кўмган. Жобир розияллоҳу анҳунинг оталари Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг таналари кўмилганига олти ой бўлишига қарамай чиримай турган экан. Бу ҳам бежиз эмас.- Кўмилганда чиримай турган шахс шахс шаҳид бўлиш шарт эмас. Шоир Фурқатнинг танаси чиримай тургани ҳам маълум. Мен ўзим Жиддада яшаган ва яқин йиларда яшаган бир танишимнинг чиримай тургани ҳақида маълумотга эгаман. Бу ҳолатларнинг ҳақиқатини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Сизнинг бу ҳақдаги мулоҳазангиз тўғри эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat