Ассалому алайкум! Саволим ножоиз бўлса аввалдан узр сўриман. Тeмир билан боғлиқ одам яъни хайдовчилар, мошина усталари, Самарқанддаги Ҳазрати Довуд зиёротгоҳини зиёрат қилмаса иши юришмас экан дeган гап эшитдим. Ҳазрати Довуд тeмирни пири дeйишади ва турли маросимлар қилиб ишхонамизга овқат олиб кeлиб 7та чўзма қилиб кeлишади. Тиловат қилиб eб олилар дeйишади. Бу нарсалар қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолодан бошқаси учун атаб қилинган ҳар бир нарса ҳаром ҳисобланади. Ҳазрати Довуд алайҳиссалом пайғамбар бўлганлар, лекин Самарқандда бўлмаганлар. Валлоҳу аълам!