Ассалому алайкум! Дунёдаги барча инсондаги электр токидаги, машиналардаги ва бошқа нарсалардаги куч-қувват Аллоҳ таоло томонидан берилганини китоблардан ўқиймиз. Уни кўзимиз кўрмасада, бирор жисмни ҳаракатлантираётганини кўрамиз. Кўпинча жисмларнинг катта ёки кичиклигига қараб кўп ёки кам бўлади. Мана шу куч-қувват Қовий сифатли Аллоҳ таолонинг қувватими ёки яратилган махлуқникими? Яна китобларда Аллоҳ таоло Ўз раҳматини юзга бўлиб, бирини ерга туширгани, Ўз руҳидан пуфлагани ҳақида ёзилган. Булар ҳам махлуқми?
Ва алайкум ассалом! Махлуқотлардаги барча қувват Аллоҳ таолонинг махлуқидир. Шунингдек руҳ ҳам раҳмат ҳам Аллоҳ таолонинг махлуқларидир. Бу ўринда “Ўз руҳининг бир парчаси” деб тушунмаслик керак. Худди “Аллоҳнинг байти” дейилганда бандалар тарафидан қурилган Аллоҳга ибодат қилинадиган жой тушунилгани каби. Валлоҳу аълам!