Ассалому алайкум! Бир дўстим Аллоҳ ҳаммани кўради, мени эса кўрмайди, ҳаммани эшитади, мен эса эшитмайди деб айтди. Бу куфр эмасми? Жавобингиз учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Аслида бу куфр сўз, мўмин киши бу сўзни асло тилга олмаслиги керак. Аммо у инсоннинг ҳолатини ўрганиш керак. Кўпдан бери бирор нарсанинг дуосини қилиб, ижобат бўлмаётган бўлса, шундай деяётган бўлиши ҳам мумкин. Биз кофир бўлибди, деб ҳукм қилолмаймиз. Валлоҳу аълам!