Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

11:52 / 22.07.2016 | Abdurasul Ergashev | 2442

Ассалому алайкум! Бундан 2 йил муқаддам бир танишим билан шерикчилик ишлаб пул топамиз деб ўзимизга хомий топиб, дастгоҳни сотиб олдик. Шеригим фойда чиқмаётганлиги сабаб секингина узоқлашиб чиқиб кетди. Энди хомиймизга пулни тўлаб бериш керак бўлган вақт келиб қолди. Шеригим у бахона бу бахоналар билан ҳеч ишни юргизишни ўйламаяптиям. Яқинларини касаллигини пеш қилиб, яна бошқа иши кўпайиб кетганлигини сабаб қилиб кўрсатяпти. Қандай маслаҳат берасизлар? Аллоҳ жазоласин деб қўйиб, ўзим тўлаб қўяйин десам у катта пул бўлиб, бир умр ишлаб ҳам узолмасам керак. Қандай маслаҳат берасизлар? Уни куч ишлатиб олишга (разборшик)ларга ҳақ тўлаб мажбурлашга виждоним йўл қўймаяпти.  Қилмай десам шунча пулни тўлай олмайман. Унинг аҳволи оғир эмас, ҳозирги кунда яна бир катта уйни сотиб олди. Хомий менга яқин киши бўлгани сабабли  мендан қаттиқ жаҳли чиқяпти. Кредит олайин десам бунга иложини хали тополмаяпман. Илтимос шу ишимни енгил ҳал бўлишига дуо қилинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни икки тарафнинг гувоҳлигида ва жонли мажлисда кўрилади. Яқинингиздаги бирор аҳли илмга учрашинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat