Ассалому алайкум! Ёш фарзандларни дуоси тез қабул бўлади дейишади. Мен ҳам фарзандларимга Қуръон оятларидан ўқитиб, “Фалон сўзларни айтиб ҳаққимга Аллоҳдан сўраб дуо қилгин” десам ўша фарзандимнинг дуоси тез қабул бўладими? Фарзандга дуо қилдиришнинг шартлари қандай? Кейин “ёмғир ёғиб турганда қилинган дуо ҳам тез қабул бўлади” дейишади шу тўғрими? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Солиҳ салафларимизда шундай одат бўлган экан. Валлоҳу аълам!