Ассалому алайкум! Бир дўстимни фирмасида ишлайман. Бу фирма унинг номида лекин уни мен ва яна бир бола юргазамиз. Биз маълум бир суммага келишганмиз. Мен дўстим билан келишилган суммадан олиб қолар эдим. Қанча олиб қолганимни хисоби йўқ. Буни аниқлашни имкони йўқ. Шунинг учун дўстимга барча нарсани айтиб мўлжал қилиб бир суммани рози бўлиб берсам ва у хам рози бўлса қарзимдан соқит бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эгасидан розилик олсангиз кифоя. Валлоҳу аълам!