Ассалому алайкум! Дўконда бир ҳолат бўлди. Дўкон раҳбари ўз ходимини қўшни дўкондан товар сотиб олишга пул бериб чиқариб юборди. У ходим эса олган товарини нархини раҳбарига қиммат қилиб айтди ва ўша пулдан ўзига 300 минг сўм билдирмасдан олиб қолди. Кейинчалик бу ҳолат маълум бўлиб қолди ва ходим ўз айбини тан олди. Ходим ишдан бўшаб кетди. Шу ходимни қилган ишини бошқа ходимларга мана фалончи шунақа иш қилди, хато иш қилди, сизлар ундай қилманглар деб ҳамма ходимларга эълон қилса бўладими? Динимизда умумий қоида борми, яъни ходимлар хато қилганда бошқа ходимларни огоҳлантириш учун қайси ҳолатда ҳаммага эълон қилса бўлади ва қайси ҳолатда эълон қилиб бўлмайди?
– Ва алайкум ассалом! Албатта шахсини айтиш шарт эмас. Бирор дўконда бўлгандек қилиб мисол келтириб, “бунга ўзим гувоҳ бўлганман” деб айтса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!