Ассалому алайкум! Аллоҳ таолонинг 99 та исм-сифатлари бор экан. Буни асмоил ҳусна китобида ўқидим. Лeкин улар ичида Аллоҳ субҳонаҳу ва тало билан Аллоҳ азза ва жалла каби исмлар кeлтирилмаган. Шу ҳақида маълумот бeрсангиз. Илтимос.
Ва алайкум ассалом!
Таоло ва “азза ва жалла” сўзлари исм бўлмай, балки мозий(ўтган замон) феълларидир. Таоло – буюк бўлди, “Азза” азиз бўлди, “Жалла” улуғликда тенгсиз бўлди деган маънодадир. Аллоҳ таоло аввал ундай бўлмай кейин шундай бўлган экан – деган фикрга келмаслик учун Аллоҳ таоло буюк, Азиз ва Жалилдир – деб маъно берилади. Валлоҳу аълам!