Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳаракатлар

08:49 / 10.08.2016 | Damha92 | 3024

Ассалому алайкум! 1-саволим намоз вақтида бир неча марта эснайман. Уни тўхтатишга ҳаракат қилсам ҳам кўпинча илож бўлмайди. Шунда оғзимни қўлим билан ёпишим жоизми ёки эътибор бермай намоз давом эттиришми?
2-саволим Намоз вактида мен ёки ёнимдаги киши аксирса, Алҳамдуллиллаҳ, Ярҳамукаллоҳларни айтиш жоизми ёки эътибор бермай намоз давом эттиришми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳорат устига таҳорат олиш ҳикматларининг баёнида, “намозда эснаш, ғафлатда қолиш эҳтимоли бўлса, таҳоратининг устига яна таҳорат олсин” дейилган. Оғзингизни қўлингиз билан ёпишингиз жоиз. 2-акса урган киши “Алҳамдуллиллаҳ” дейиши билан намоз бузилмайди, лекин демагани афзал. Ёнида турган киши унг жавобан “Ярҳамукаллоҳ” деса, “Ярҳамукаллоҳ” деганнинг намози бузилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat