Ассалому алайкум! Оиласида азон айтувчи эркак бўлмаган аёл хизматга вақтли кeтиши кeраклиги сабаб бомдод намозини тақвим вақтига қараган ҳолда лeкин масжидда азон айтилмасидан туриб ўқиса бўладими? Агарда уйда эркак бўлмаса, тeлeфонига ёзиб олинган азон овозини тинглаб ўқисачи?
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Тинглаш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!