- Саволингиздаги мулоҳазалар тўғри. Умар ибн Абдулазиз ҳақида бизнинг тилимизда асарлар йўқ. Аммо бошқа тилларда кўп. Сизга уларнинг хулосасидан иккитасини тақдим қилмоқчиман;1. Кўпчилик Умар ибн Абдулазизни бешинчи рошид халифа дейди.2. Умар ибн Абдулазизнинг даврида ислом оламида закот оладиган одам топилмаганда уламолар закотни Африқода Исломни тарқатиш бўйича даъват ишларига сарфлашга фатво чиқарганлар.