Ассалому алайкум! Айтишларича денгиз устида шайтон ва жинлар яшар эканлар ва денгиз уларни уйлари экан. Шу гап тўғрими?
Ва алайкум ассалом!
مساكن الجن وطعامهم
Жинларнинг маскани ва таоми
الجن لهم حياتهم ومعاشهم و أكلهم وشربهم ، ولهم أماكن يسكنـون فيها أومختصة بهم ، وقد يشاركوننا في بعض الأماكن . والجن يسكنون في الأحراش و الصحروات وغير ذلك ، ويسكن الجن الكافر الخرابات وبيوت الخلاء ، وفي مواضع النجاسات والمقابر. أما الجن المسلم كالمسلمين من الإنس يحبون الروائح الطيبة ويدخلون المساجد ويحبون الأماكن الطيبة النظيفة بعكس كفارهم وشيطانهم فإنهم يحبون الأماكن القذرة وأماكن النجاسات كالخلاء وغيره
Жинлар ҳам инсонлар кабидир. Уларнинг ҳам ҳаёти, тирикчилиги ва еб-ичиши бор. Яшайдиган жойлари ва ўзларига хос маконлари бор. Баъзи ўринларда инсонлар билан аралашиб ҳам юрадилар. Асосан чакалакзор, саҳро ва боғубўстонларда яшайдилар. Кофир жинлар ҳароба, ташландиқ, қабристон ва нажосатлар кўп бўлган жойларда яшайдилар. Мусулмонлар жинлар бўлса, мусулмонлар каби хушбўйликларни севадилар, масжидларга кирадилар, шайтон ва кофир жинларнинг акси ўлароқ покиза жойларда яшайдилар.
فعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ( إِنَّ هَذِهِ الْحُشُوشَ مُحْتَضَرَةٌ، فَإِذَا أَتَى أَحَدُكُمُ الْخَلَاءَ فَلْيَقُلْ: أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ )أبو داود
Ҳожатхоналар ихтиро қилинишидан аввал саҳобалар кенг далаларга чиқиб ҳожат чиқаришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга кўрсатма бериб, қуйидагиларни айтганлар. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бу майса ўсадиган жойларга кофир жинлар ҳозир бўлишади. Бирортангиз ҳожат чиқариш учун келса, “Аъузу биллааҳи минал хубси вал хобааис” десин” дедилар".
Абу Довуд ривояти.
وكذلك الشياطين يتواجدون في أماكن اللهو وفي الأسواق حيث يكثر تواجدهم لإضلال الناس وإفسادهم ، و قد أوصى الرسول صلي الله عليه وسلم أحد أصحابه قائلا(لا تكوننَّ ، إن استطعتَ ، أولَ من يدخل السوقَ ولا آخرَ من يخرج منها . فإنهامعركةُالشيطانِ، وبها ينصبُ رايتَه)صحيح مسلم
Шунингдек шайтонлар кўпроқ одамларни адаштириш ва уларни фитна фасодга дучор қилиш учун лаҳв(ношаръий ишлар бўладиган) жойлар, бозорларда бўлишади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан бирига “Имконини қилсанг бозорга биринчи бўлиб кирувчию, ундан охирги бўлиб чиқувчи бўлмагин. Чунки бозор шайтон жанг қиладиган жойдир. У ерга байроғини тикиб олади” деганлар. Муслим ривояти. Шайтон жанг қиладиган жой бўлиши сабаб, у бозор аҳлини бир-бирига хиёнат қилишга, ёлғон гапиришга, ҳаққидан уриб қолишга қилишга, ёлғон қасам ичишга, шариатга зид олди-сотди қилдириб, мол ва пули баракасини ўчиришга, биров савдо қилиб турса, устидан савдо қилишга васваса қиладиган жойдир. Ҳадисдаги бозорга шайтон байроғини тикишдан мақсад, шайтонларнинг ҳаммаси ўша ерда жамлашади.
والجن أيضا تعيش في منازلنا ومعنا ولكن لا نراهم ، وقد يأكلون معنا ويشربون معنـا من حيث لا نراهم لاستتارهم عنانعم قد يشارك الشيطان بني آدم في طعامهم وشرابهم وأموالهم ونكاحهم إذا لم يذكروا اسم الله عز وجل ، فإن ذكروا اسم الله عز وجل فقالوا: بسم الله ، فان الشيطان لا يستطيع أن يشاركهم في شيء
Баъзи жинлар инсонлар яшайдиган жойларда улар билан бирга яшайдилар. Бирга таомланадилар, лекин инсонлар уларни кўрмайдилар. Ҳаттоки эр-хотиннинг яқинликларига ҳам қўшилишади. Аллоҳ таоло “Исро” сураси 64-оятида :
وَاسْتَفْزِزْ مَنِ اسْتَطَعْتَ مِنْهُمْ بِصَوْتِكَ وَأَجْلِبْ عَلَيْهِم بِخَيْلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكْهُمْ فِي الأَمْوَالِ وَالأَوْلادِ وَعِدْهُمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُورًا
Улардан кимга кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда қўшинингни торт, уларга молларда ва болаларда шерик бўл ва ваъдалар қил». Шайтон уларга алдовдан бошқани ваъда қилмас.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло шайтонга таҳдид ила «Қўлингдан келганини қил!» деган маънода амр сийғасида, буйруқ майлида қаттиқ гаплар айтганлиги кўриниб турибди. Одам болаларидан қайси бирига кучи етса, бор имконини ишга солиб, уларга қарши иғво ва васваса жанги ила йўлдан уришга ҳаракат қилиши мумкинлигини айтмоқда: «Улардан кимга кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда қўшинингни торт…» «Наъра торт, ҳайқир, отлиқ ва пиёда аскар торт, хуллас, қўлингдан келган воситаю услубларнинг ҳаммасини қўллаб, одам боласидан кимга кучинг етса, мағлуб этиб, ўзингга қаратиб олавер», – дейилмоқда. Албатта, шайтоннинг овозли аскарлари жуда кўп. Одамларни йўлдан оздириб, шайтонга мағлуб қилувчи овозлар, айниқса, ҳозир жуда ҳам кўпайган. Шунингдек, шайтоннинг отлиқ ва пиёда аскарлари ҳам жуда кўп. Улар ҳам турли услублар ила одам болаларини йўлдан уриб, шайтоннинг йўлига юргизишга тинмай ҳаракат қиладилар. «...уларга молларда ва болаларда шерик бўл...» Ҳаромдан топилган мол ва болага, албатта, шайтон шерикдир. Шунингдек, баъзи ҳалолдан топилган мол ва болаларга ҳам одамлар шайтонни шерик қилиб оладилар. Мисол учун, жоҳилиятда араблар молларининг бир қисмини сохта худоларга атаганлар ёки болаларини ҳам ўша сохта худоларига назр қилганлар. Ҳар икки ҳолатда ҳам шайтоннинг шериклиги бор. «...ва ваъдалар қил», – деди. Яъни «Ўзингга эргаштириш учун одам болаларига уларнинг ҳавасларини келтирувчи турли ваъдалар қил». Шу ерга келганда, Аллоҳ таолонинг шайтонга таҳдиди тугайди ва оят сўнгида шайтоннинг ваъдаси қанақа бўлишини эслатади: «Шайтон уларга алдовдан бошқани ваъда қилмас». Яъни шайтоннинг ҳамма ваъдаси фақат алдамчиликдан иборатдир. Нотўғри йўлларга ва ишларга бошлар экан, уларни тўғри деб тақдим этади. Оқибатини ҳам чиройли қилиб кўрсатади. Шайтоннинг энг хатарли ва инсон зотини ғурурга кетказувчи ваъдаси: «Ёшлигингда ўйнаб қол, гуноҳни ҳозирдан ўйлама, барибир гуноҳинг кечирилади» деган ваъдадир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
«...уларга молларда ва болаларда шерик бўл...» Ушбу оятга биноан шайтон инсон фарзандига ҳам шерик бўлиб қолар экан.
عن عائشة - رضي الله عنها - قالت : قال لي رسول الله - صلى الله عليه وسلم : " هل رئي فيكم المغربون ؟ " قلت : وما المغربون ؟ قال : " الذين يشترك فيهم الجن " . رواه أبو داود
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қарата : “Ичингизда муғорриблар ҳам кўриндими” дедилар. “Муғорриблар ким” дедим. “Жинлар шерик бўлганлар”(Яқинликни “Бисмиллаҳ”сиз қилгани учун яқинлик пайтида эркак сувига жиннинг суви шерик бўлиб, пайдо бўлган болалар) дедилар". Абу Довуд ривояти. Шунинг учун яқинлик пайтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиб, қуйидаги дуони ўқиш керак бўлади.
حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ سَالِمِ بْنِ أَبِي الْجَعْدِ، عَنْ كُرَيْبٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: أَمَا إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَتَى أَهْلَهُ وَقَالَ: بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ، وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا. فَرُزِقَا وَلَدًا، لَمْ يَضُرَّهُ الشَّيْطَانُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида: «Бисмиллааҳи. Аллооҳумма жаннибнаш-шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтанаа»,* деса ва уларга фарзанд берилса, шайтон унга зарар етказа олмайди», дедилар».
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четлат ва шайтонни ҳам бизга ризқ қилиб берадиганингдан четда қил». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Мулла Алий ал-Қори юқоридаги ҳадисни шарҳлаб қуйидагиларни айтганлар : Агар Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинмаса ва дуо қилинмаса шайтон ўзининг жинсий аъзосини эркакнинг жинсий аъзосига ўрайди ва бирга яқинлик қилади. Шундан туғилган болани “Муғорриб” дейилади. “Муғорриб”нинг маъноси “бегонанинг қони аралашган, узоқ насабдан пайдо бўлган”ни билдиради.
عن جابر بن عبد الله قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: عرش إبليس في البحر يبعث سراياه في كل يوم يفتنون الناس فأعظمهم عنده منزلة أعظمهم فتنة للناس. رواه الامام أحمد
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Иблиснинг арш(тахт)и денгизнинг ўртасида бўлади. Ҳар куни (ўша ердан) туриб инсонларни фитнага солиш учун аскарларини юборади. Аскарларни унинг ҳузурида энг обрўлиси, инсонларни кўпроқ фитнага солувчисидир” деганлар".
Имом Аҳмад ривояти.
Уламолар юқоридаги ҳадисни шарҳида қуйидагиларни айтганлар : Шайтоннинг фитна тарқатиш маркази денгизнинг ўртасида бўлиб, ер аҳлига аскарларини ўша ердан тарқатади. Валлоҳу аълам!