Ассалому алайкум! Бизни динимизда шундай амал борми, яъни мен шу амални қилсаму Аллоҳ таало мен келажакда қиладиган гуноҳларимни мағфират қилсин?
– Ва алайкум ассалом! Келажакда гуноҳлардан сақланиш учун Аллоҳга тақво қилинг. Шариатга амал қилинг. Аллоҳ буюрган ишларни қилиб, қайтарганидан тийилинг. Аллоҳ асрасин, агар гуноҳ иш қилиб қўйсангиз, тезда тавба тазарруъ қилиб, истиғфор айтинг. Қайтиб бу гуноҳни қилмасликка азму қарор қилиб, шу нарсада собит бўлиб ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!