Ассалому алайкум! Мен уч нафар фарзанднинг отасиман. Ёшим 36 да, аёлимни йўлга сола олмаяпман. Қайсарликлари жонимга тегди, болам етим қолмасин деб ажраша олмаяпман. Аёлимни йўлга солиш учун нима қилишим керак? Аввалдан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло бандаси билан бандалари орасини ислоҳ қилиб қўяди” дейилган. Валлоҳу аълам!