Аллоҳ насиб қилиб ўша пайтда Мусҳафи шарифни мусулмонларга қайтишига камина ва ўша пайтдаги хайрихоҳ кишилар сабаб бўлганмиз. Ўшанда Бухородаги “Масжиди калон”, “Боҳоуддийн нақшбанд”, “Кўкалдош” ва яна бир мажмуъа ҳам қайтариб берилган эди. Ундан кейин яна кўпгина яхшиликлар насиб этган.